Daryo

Самарқандда содир бўлган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи жароҳатланди

Ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда

1 дақиқа ўқиш8 024 кўришлар0 изоҳ0

Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, Томойрот МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-48 автомобиль йўлининг 25 км да 3 октябрь куни соат 21:00 да ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ

Маълум қилинишича, авария Tracker, Nexia-2 ҳамда трактор тиркамаси билан содир бўлган. Ҳодиса оқибатида Nexia-2 ҳайдовчиси тан-жароҳатлари олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Ҳолат юзасидан Пайариқ тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХГ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарёда икки автомобиль тўқнашувидан тўрт киши вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Самарқандда содир бўлган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи вафот этганди.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар