Daryo

Ўзбекистонда ўқувчилар учун виртуал лабораториялар ташкил этилади

Бундай лабораториялар ҳар бир вилоятда 10 тадан мактабда бўлади

1 дақиқа ўқиш7 732 кўришлар0 изоҳ0

Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида аниқ ва табиий фанлар бўйича виртуал лабораториялар ташкил этилиши маълум қилинди. 

Фото: “Юз.уз”

Қайд этилишича, таълимда сифат ва рақобатни таъминлаш учун рақамлаштириш даражаси оширилади. Ўтган 5 йилда 13 минг 500 дан ортиқ компьютер синф хоналари 200 мингта замонавий компьютер билан таъминланди. Келгуси йил яна 2 мингдан зиёд компьютер синфлари янгиланади, бунга бюджетдан 400 миллиард сўм берилади. 

Ана шу компьютерларга электрон таълим контентлари юкланиб, болалар учун мустақил таълим олиш имконияти ошади. Ўқувчилар мурракаб концепцияларни осон ўзлаштириши учун аниқ ва табиий фанлар бўйича виртуал лабораториялар ташкил этилади. Янги ўқув йилидан бошлаб бундай лабораториялар ҳар бир вилоятда 10 тадан мактабда ташкил этилади.

Шунингдек, мактаб тизимида ўқитувчи ўз имконияти ва ютуқларини, янги ишланмаларини эълон қилиши учун ягона онлайн платформа яратилиши айтилди.

Селекторда, шунингдек, Ўзбекистонда ўқувчиси халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ўқитувчилар 150 млн сўмгача мукофотланиши қайд этилган. 

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар