Daryo

МИБ Қашқадарёда қарздор ҳайдовчилардан 600 млн сўм ундирди

Ундирилган маблағлар 1449 та жариманинг пули бўлган

1 дақиқа ўқиш7 722 кўришлар0 изоҳ0

МИБнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳудуддаги қарздор ҳайдовчилардан 600 миллион сўм ундирди. Бу ҳақда “Дарё”га бошқарма масъули Гулноза Дилмуродова хабар берди. 

Фото: МИБ

Маълум бўлишича, ундирилган маблағлар 1449 та жариманинг пули бўлган.  

Вилоятда 373 нафар фуқаро мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида 1449 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун қўлланилган 600 миллион сўмлик маъмурий жарималарни тўлаб берди. Бошқарма ходимлари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмагани натижасида қўлланилган маъмурий жарималарни тўламасдан келаётган қарздорларга нисбатан ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейди Гулноза Дилмуродова. 
Фото: МИБ
Фото: МИБ

Ижро ҳаракатлари давомида ИИБ ЙҲХБ билан ҳамкорликда олиб борилган тадбирнинг 20 кунида 373 та автотранспорт воситаси ушланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган. 

Мазкур автотранспорт воситалари эгалари ўзларига нисбатан қўлланилган жарималарни шу кунга қадар тўламай келган. Жумладан, яккабоғлик Б.С. Spark автомобилида 32 маротаба, қамашилик  М.Д. Cobalt машинасида 26 маротаба, китоблик С.З. ҳам автоуловида 20 маротаба қоидабузарлик содир этган, дейди масъул. 
Фото: МИБ

Қарздорларнинг автотранспорт воситалари хатланганидан сўнг, мавжуд қарздорликлар тўлиқ бартараф этилгач, машиналар эгаларига қайтарилган. Маъмурий жарималарни ундириш юзасидан ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Qashqadaryodanman. 2012-yil O‘zMUning jurnalistika fakultetini tamomlaganman. “Daryo”da 2018-yildan beri ishlayman. Yoqtirgan kino va filmlarim ko‘p, ammo ular orasida “Jigar” bo‘lakcha. Kitoblardan esa Abdulla Qodiriyning “O‘tkan kunlar asari yoqadi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар