Daryo

Самарқандда ЙПХ ходимини Spark’да судраб кетган ҳайдовчи қамоққа олинди

Инспектор тегишли ҳужжатларини сўраб, қўл узатганида ҳайдовчи ойнани қасддан ёпиб олиб, қўли олд ойна ичида қолган ходимнинг ҳаётини хавф остида қолдириб, машинани бошқариб кетган.

1 дақиқа ўқиш6 854 кўришлар0 изоҳ0

Самарқандда ЙПХ ходимининг ҳаётини хавф остида қолдирган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди. Бу ҳақда ЙҲХХ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 5 август куни соат 12:30 ларда Самарқанд шаҳри Регистон кўчасида хизмат олиб бораётган ходим йўл белгисига амал қилмасдан ҳаракатланиб келган Spark’ни тўхтатган. Ходим ҳайдовчидан тегишли ҳужжатларини тақдим этишини сўраганида, ҳайдовчи ходимнинг қонуний талабини бажармаган.

Шундан сўнг йўл-патрул хизмати инспектори такроран ҳайдовчидан тегишли ҳужжатларини сўраб, қўл узатган вақтда, ҳайдовчи ойнани қасддан ёпиб олиб, қўли олд ойна ичида қолган ходимнинг ҳаётини хавф остида қолдириб, машинани бошқариб кетган. Автомашина бир неча масофаларни босиб ўтганидан сўнг тўхтатилган вақтда ҳайдовчи яширинишга уринган. Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида мазкур транспорт воситаси ва унинг ҳайдовчиси аниқланиб, қўлга олинган.

“Судраб кетдим озгина. Тахминан 60 метрми шундай. Қўрққанимдан қочгандим. Бунақа бўлади деб ўйламагандим. Кечирим сўрайман. Бошқа бу ҳолат такрорланмайди”, деган ҳайдовчи ва қилмишидан пушаймонлигини билдирган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳайдовчи эса процессуал тартибда қамоққа олинди.

17 август куни Андижонда ЙПХ ходимидан қочган ҳайдовчи Onix’да дўконга бориб урилганди. 12 август куни Қашқадарёда ҳайдовчи уни тўхтатишга уринган ЙПХ машинасини Nexia’да уриб қочганди. 

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар