Daryo

“Ўзбекистон судларида бошқа давлат судларига нисбатан очиқлик кўпроқ” — Олий суд вакили

У ОАВ вакиллари билан мулоқот қилар экан, дам олишга ёки бирор бир иш билан хорижга чиқаётган журналистларга ўша давлатнинг судларида бўлиб, кириб-чиқиш ва судларни ёритиш жараёнига қизиқиб кўришни тавсия қилди

1 дақиқа ўқиш20 378 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистон Олий суди ахборот хизмати раҳбари Азиз Абидов мамлакат судлари аксарият хорижий мамлакатлар судларига нисбатан анча очиқ ва кириб-чиқиш қулай эканини айтди. Бу ҳақда у Паркент туманида Олий суд, АОКА, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда USAID ҳамкорлигида бўлиб ўтаётган “Оммавий ахборот воситаларида судлар фаолиятини ёритиш: қонун талаби ва масъулиятли ёндашув” мавзусидаги семинар-тренингда гапирди.

“Очиқ ва ёпиқ судлар ҳақида гап кетганда бир жумлани ишлатаман: мен юз фоиз масъулият билан айтаманки, Ўзбекистон судлари бошқа хорижий давлатлар судларига нисбатан таққослаганда улардан сал очиқроқ”, деди Олий суд раисининг матбуот котиби.
Фото: Олий суд

У семинарда ОАВ вакиллари билан мулоқот қилар экан, дам олишга ёки бирор бир иш билан хорижга чиқаётган журналистларга ўша давлатнинг судларида бўлиб, кириб-чиқиш ва судларни ёритиш борасида қизиқиб кўришни тавсия қилди.

“Сизлардан битта илтимос, агар хорижга иш билан ёки дам олишга борсангиз, судлари билан қизиқиб, кириб-чиқиш қандайлигини билинг. Кейин қайтиб келгач, гапириб берасиз”, дейди у.

Фото: Олий суд

Масъулнинг таъкидлашича, Ўзбекистон судларининг очиқлиги бошқа давлат судларининг очиқлигидан анча устун.

Азиз Абидовнинг эслатишича, Ўзбекистондаги барча судлар очиқ. Фақатгина давлат сири ва жинсий зўравонлик билан боғлиқ ишларгина ёпиқ тарзда кўрилади.

Qashqadaryodanman. 2012-yil O‘zMUning jurnalistika fakultetini tamomlaganman. “Daryo”da 2018-yildan beri ishlayman. Yoqtirgan kino va filmlarim ko‘p, ammo ular orasida “Jigar” bo‘lakcha. Kitoblardan esa Abdulla Qodiriyning “O‘tkan kunlar asari yoqadi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

“Бир соатлик ҳуқуқий маслаҳатим учун 5 минг доллар гонорар олганман” — адвокат 

“Бир соатлик ҳуқуқий маслаҳатим учун 5 минг доллар гонорар олганман” — адвокат 

30-Сентабр 2024, 16:30

“Блогерга пул тўлаб, суд ишларини ўз фойдасига ҳал қилишга уриниш хато” — Олий суд раисининг матбуот котиби

“Блогерга пул тўлаб, суд ишларини ўз фойдасига ҳал қилишга уриниш хато” — Олий суд раисининг матбуот котиби

27-Сентабр 2024, 22:40

“Суд меҳр-саховат ташкилоти эмаски, ҳамма ишни давлат божисиз кўрса” — Олий суд масъули

“Суд меҳр-саховат ташкилоти эмаски, ҳамма ишни давлат божисиз кўрса” — Олий суд масъули

27-Сентабр 2024, 19:36

Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгаши котибияти масъули ва ўқитувчи интернетдаги изоҳи сабаб жавобгарликка тортилди 

Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгаши котибияти масъули ва ўқитувчи интернетдаги изоҳи сабаб жавобгарликка тортилди 

25-Феврал 2024, 22:40

Олий суднинг кассация инстанцияси 2023 йилда шикоят асосида 13 мингдан ортиқ ишни кўриб чиққан

Олий суднинг кассация инстанцияси 2023 йилда шикоят асосида 13 мингдан ортиқ ишни кўриб чиққан

22-Феврал 2024, 00:17

“Биргина хато қандай фожиаларга олиб келишини англадим” — “Док-1 Макс” ишидаги судланувчи

“Биргина хато қандай фожиаларга олиб келишини англадим” — “Док-1 Макс” ишидаги судланувчи

19-Феврал 2024, 19:41

Тошкентда 2023 йилда номусга тегиш, қасддан баданга жароҳат етказиш ва гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар сони ортгани маълум бўлди

Тошкентда 2023 йилда номусга тегиш, қасддан баданга жароҳат етказиш ва гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар сони ортгани маълум бўлди

7-Феврал 2024, 20:31

Тошкентда такси ҳайдовчисини ўлдирган 24 ёшли йигит 18 йилга қамалди 

Тошкентда такси ҳайдовчисини ўлдирган 24 ёшли йигит 18 йилга қамалди 

24-Январ 2024, 02:10