Daryo

Тошкентда такси ҳайдовчисини ўлдирган 24 ёшли йигит 18 йилга қамалди 

Судланувчи мижоз сифатида такси чақириб, ҳайдовчининг ёнидаги пули ва қимматбаҳо буюмларини ўзлаштиришга уринган

1 дақиқа ўқиш33 226 кўришлар0 изоҳ0

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида таксичини ўлдирган 24 ёшли судланувчига ҳукм ўқилди. Бу ҳақда судда иштирок этган “Дарё” журналисти хабар берди. 

Судда аниқлаштирилишича, судланувчи мижоз сифатида такси чақириб, ҳайдовчининг ёнидаги пули ва қимматбаҳо буюмларини ўзлаштиришга уринган. Бироқ қотиллик қодир этилган жойга бошқа машинанинг келиб тўхтагани туфайли ниятини якунига етказолмаган. Натижада қотилликка қўл урган йигит воқеа жойидан қочиб кетган. 

Фото: “Дарё”

Билдирилишича, қотиллик 2023 йилнинг 21 август куни соат 22:00 ларда Мирзо Улуғбек туманининг “Феруза” маҳалласида содир бўлган. 

Фото: “Дарё”

Марҳум 23 ёшли Т.Б. ўз бошқарувидаги қора рангли Malibu-2 русумли автомашинасида Yandex Gо интернет иловаси орқали такси хизматини кўрсатган. Навбатдаги мижозлардан бири уни Сергели туманига чақириб, такси ёрдамида Мирзо Улуғбек туманининг “Феруза” маҳалласига етиб борган. Воқеа жойида ҳеч қандай сабабсиз такси ҳайдовчисини пичоқлаб, воқеа жойидан яширинган. 

Фото: “Дарё”

Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

Суд-тиббиёт экспертизаси хулосасига кўра, такси ҳайдовчисининг ўлимига чап ўпка ва жигар жароҳатланиши, кўкрак қафасининг орқа юзасидан тешиб кирган санчиб-кесилган жароҳатлар оқибатида ички қон кетишидан юз берганлиги сабаб бўлган. Экспертлар фикрича, жароҳатлар ўткир санчиб-кесувчи жисм таъсирида ҳосил бўлган.

Фото: “Дарё”

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди судьяси Фозил Абдушукуров раислигидаги судлов ҳайъати қотиллик жиноятини содир этгани айтилган судланувчини Жиноят кодексининг 97-моддаси “в”, “ж”, “и” бандлари (тамагирлик ниятида айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни  ўта шафқатсизлик билан ўлдириш) 164-моддаси 3-қисми “г” банди (баданга оғир шикаст етказган ҳолда босқинчилик қилиш) банди билан айбдор деб топиб, уни 18 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Qashqadaryodanman. 2012-yil O‘zMUning jurnalistika fakultetini tamomlaganman. “Daryo”da 2018-yildan beri ishlayman. Yoqtirgan kino va filmlarim ko‘p, ammo ular orasida “Jigar” bo‘lakcha. Kitoblardan esa Abdulla Qodiriyning “O‘tkan kunlar asari yoqadi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

“Бир соатлик ҳуқуқий маслаҳатим учун 5 минг доллар гонорар олганман” — адвокат 

“Бир соатлик ҳуқуқий маслаҳатим учун 5 минг доллар гонорар олганман” — адвокат 

30-Сентабр 2024, 16:30

“Ўзбекистон судларида бошқа давлат судларига нисбатан очиқлик кўпроқ” — Олий суд вакили

“Ўзбекистон судларида бошқа давлат судларига нисбатан очиқлик кўпроқ” — Олий суд вакили

28-Сентабр 2024, 02:50

“Блогерга пул тўлаб, суд ишларини ўз фойдасига ҳал қилишга уриниш хато” — Олий суд раисининг матбуот котиби

“Блогерга пул тўлаб, суд ишларини ўз фойдасига ҳал қилишга уриниш хато” — Олий суд раисининг матбуот котиби

27-Сентабр 2024, 22:40

“Суд меҳр-саховат ташкилоти эмаски, ҳамма ишни давлат божисиз кўрса” — Олий суд масъули

“Суд меҳр-саховат ташкилоти эмаски, ҳамма ишни давлат божисиз кўрса” — Олий суд масъули

27-Сентабр 2024, 19:36

Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгаши котибияти масъули ва ўқитувчи интернетдаги изоҳи сабаб жавобгарликка тортилди 

Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгаши котибияти масъули ва ўқитувчи интернетдаги изоҳи сабаб жавобгарликка тортилди 

25-Феврал 2024, 22:40

Олий суднинг кассация инстанцияси 2023 йилда шикоят асосида 13 мингдан ортиқ ишни кўриб чиққан

Олий суднинг кассация инстанцияси 2023 йилда шикоят асосида 13 мингдан ортиқ ишни кўриб чиққан

22-Феврал 2024, 00:17

“Биргина хато қандай фожиаларга олиб келишини англадим” — “Док-1 Макс” ишидаги судланувчи

“Биргина хато қандай фожиаларга олиб келишини англадим” — “Док-1 Макс” ишидаги судланувчи

19-Феврал 2024, 19:41

Тошкентда 2023 йилда номусга тегиш, қасддан баданга жароҳат етказиш ва гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар сони ортгани маълум бўлди

Тошкентда 2023 йилда номусга тегиш, қасддан баданга жароҳат етказиш ва гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар сони ортгани маълум бўлди

7-Феврал 2024, 20:31