Daryo

Андижондаги заводда содир бўлган ёнғин бир соатда ўчирилди (видео) 

Ёнғин сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда

1 дақиқа ўқиш25 882 кўришлар0 изоҳ0

Андижон вилоятидаги заводда ёнғин чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ФВБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди. 

Кадр: Telegram

Унга кўра, 10 сентябрь куни соат 23:58 да Андижон шаҳар Янги айланма кўчасида жойлашган “Уз Корам Ко” МЧЖда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида вилоят ФВБга хабар келиб тушган. Соат 00:06 да айтилган манзилга ёнғин қутқарув экипажлари етиб борган ва соат 00:55 да ёнғин батамом ўчирилган.

Ҳолат натижасида МЧЖнинг шамоллатиш вентиляция шахтасида 90 м кв майдонда бўёқ қолдиқлари ёниб зарарланган. Тан жароҳати ҳолатлари қайд этилмаган. Ҳозирда ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Бундан аввал Тошкент вилояти Зангиота тумани “Эркин” МФЙда жойлашган бўёқ ишлаб чиқариш цехи биносида 10 сентябрь куни соат 14:15 да ёнғин содир бўлганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар