Daryo

Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ташкил этилади

Янги ўқув йилидан университетда Илғор муҳандислик мактаби фаолияти ҳам ташкил этилади

1 дақиқа ўқиш12 458 кўришлар0 изоҳ0

“Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Қарорга кўра, Термиз муҳандислик-технология институти ҳамда Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтини қўшиб юбориш орқали уларнинг негизида Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ташкил этилади.

Муҳандислик, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида мутахассислар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш университетнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

2024/2025-ўқув йилидан университетда Илғор муҳандислик мактаби фаолияти ташкил этилади. Бунда, йирик ишлаб чиқариш корхоналари Илғор муҳандислик мактабига саноат ҳамкори сифатида бириктирилади.

2025/2026-ўқув йилидан:

  • университет профессор-ўқитувчилари ва докторантларини хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларига илмий стажировка ва малака оширишга юборилади;
  • университетнинг бакалавриат ва магистратура босқичларига ўқишга қабул қилинган иқтидорли талабалар учун хорижий тилларда ўқитиладиган алоҳида гуруҳлар ташкил этилади.

Университетга халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг амалдаги рейтингида олий таълим муассасалари орасида биринчи 300 талик рўйхатга кирган хорижий олий таълим ташкилотининг дастури асосида ўз таълим дастурларини шакллантириш ҳуқуқи берилади.

Термиз муҳандислик-технология институти ҳамда Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини университетда давом эттиради ҳамда 2024/2025-ўқув йилидан битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда университет дипломи берилади.

Аввалроқ “Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) гранти асосида миллий техник малакани баҳолаш ва малака ошириш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилингани тўғрисида хабар берилганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар