Daryo

Тошкентда ЙТҲ оқибатида 5 мингдан ортиқ хонадон газ таъминотисиз қолди

Яшнободдаги ўрта босимли газ қувурига шикаст етган

1 дақиқа ўқиш13 182 кўришлар0 изоҳ0

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида минглаб хонадонлар газ таъминотисиз қолди. Бу ҳақда “Ҳудудгаз пойтахт” хабар берди.

Фото: “Ҳудудгаз пойтахт”

Қайд этилишича, 11 июль куни соат 02:15 да рўй берган ЙТҲ оқибатида Яшнобод тумани “Гўзал” МФЙдаги ўрта босимли газ қувурига шикаст етган. Натижада Яшнобод туманидаги қуйидаги ҳудудларда газ таъминоти авария бартараф этилгунга қадар вақтинча тўхтатилган:

  • “Гўзал” МФЙдаги 70 та ерли хонадон;
  • “Олмос” МФЙ 58 та кўп қаватли уйлардаги 2436 та хонадон;
  • “Қалқон” МФЙ 40 та кўп қаватли уйлардаги 3200 та хонадон.
  • улгуржи истеъмолчилар сони — 10 та.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Шунингдек, таъмирлаш ишлари туфайли Яккасарой, Сергели ва Олмазор туманларининг қатор ҳудудларига 11 июль куни соат 10:00 дан 17:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Яккасарой тумани

  • аҳоли истеъмолчилари сони — “Белариқ” МФЙ Ат-Термизий, 1-тор Ж.Шоший, Б.Бобоев, А.Авлоний ва Н.Умурзоқов кўчаларидаги 112 та ерли хонадон.

Сергели тумани

  • аҳоли истеъмолчилари сони — “Сўғдиёна” МФЙ Сўғдиёна кўчасидаги 128 та хонадон, “Қўшқўрғон” МФЙ Толариқ ва Қуйитолариқ кўчаларидаги 232 та хонадон;
  • улгуржи истеъмолчилар сони — 4 та.

Олмазор тумани

  • аҳоли истеъмолчилари сони — “Себзор” 17/18 даҳасидаги 394 та хонадон, тўртта кўп қаватли уйлардаги 3546 та хонадон;
  • улгуржи истеъмолчилар сони — 5 та.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Аввалроқ таъмирлаш ишлари туфайли Юнусобод, Миробод ва Олмазор туманларининг қатор ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилиши тўғрисида хабар берилганди. 

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар