Daryo

Самарқандда пастликка тушиб кетган юк машинасида ёнғин чиқди

Ҳодиса транспорт воситасида кузатилган техник носозлик сабаб юзага келган

1 дақиқа ўқиш4 909 кўришлар0 изоҳ0

Самарқанд вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ЙТҲ оқибатида ёнғин чиққан юк машинаси юзасидан маълумот берди.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Қайд этилишича, 20 июнь куни соат 21:00 лар атрофида Каттақўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 84-километрида Навоий—Самарқанд—Бухоро йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган юк транспорт воситасида техник носозлик ҳолати юзага келган. Оқибатда ҳайдовчи рул бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг четки қисми пастликга тушиб кетган ва транспорт воситасида ёнғин содир бўлган.

Ёнғин зудлик билан ФВБ ходимлари томонидан зудлик билан бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ва вафот этганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Каттақўрғон тумани ИИБ ЙХҲБ томонидан дастлабки суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

  • Аввалроқ Тошкент вилояти Паркент туманида Damas, Жиззах ҳудудидан ўтган халқаро автомобиль йўлида Cobalt ёниб кетгани тўғрисида хабар берилганди.
  • Шунингдек, Тошкентда Mercedes-Benz микроавтобуси ёниб кетган эди.
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар