Daryo

Фарғонада олиб қочилган Matiz пачоқланган ҳолда топилди 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, 19 ёшли гумонланувчи қўлга олинган

1 дақиқа ўқиш10 201 кўришлар0 изоҳ0

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида олиб қочилган Matiz пачоқланган ҳолда топилди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Қайд этилишича, 23 февраль куни Бувайда туманида яшовчи фуқарога тегишли Matiz русумли автомашина Қўқон шаҳар Турон кўчасида жойлашган кафе олдидан олиб қочилган. Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, мазкур жиноятни Ўзбекистон туманида яшовчи 19 ёшли Л.Т. содир этгани аниқланган ва гумонланувчи ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

“Юқоридаги шахсдан жабрланган фуқаролар бўлса, ИИОга мурожаат қилишларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.

Бундан олдин Фарғонада “мойка” ходими Жиззахдаги севган қизини кўргани бориш учун ўзганинг Lacetti'сини миниб қочгани, Тошкентдаги машина ювиш шохобчасидан олиб қочилган Nexia-3 Андижондан топилгани тўғрисида хабар берилганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар