Daryo

Олмалиқда 9-синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилди

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда

1 дақиқа ўқиш23 508 кўришлар0 изоҳ0

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида 9-синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, воқеа 21 апрель куни юз берган. Олмалиқ шаҳар халқ таълим бўлимига қарашли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси И.Т. ўз жонига қасд қилган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

11 апрель куни Тошкентнинг Миробод туманидаги 110-мактабда 8-синф ўқувчиси вафот этгани тўғрисида хабар берилганди. Мактаб кузатув камераси видеоёзувлари ўрганилганда, ҳодиса жойида жанжал ёки келишмовчилик бўлмагани аниқланган. 

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар