Daryo

Қамчиқ довонида 4 декабрдан бошлаб ҳафта давомида қор ёғиши кутилмоқда

Довон орқали ҳаракатланадиган ҳайдовчиларга барча хавфсизлик чораларини кўриш тавсия қилинди

1 дақиқа ўқиш19 516 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Daryo / Hayot Shamsutdinov

«Қамчиқавтойўл» ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳайдовчиларни довон йўлида ноқулай об-ҳаво бўлишидан огоҳлантирди.

Фото: Дарё / Ҳаёт Шамсутдинов

Маълум қилинишича, А-373 М-39 Гулистон—Бўка—Ангрен—Қўқон—Андижон орқали—Ўш автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида 4 декабрдан бошлаб ҳафта давомида қор ёғиши кутилмоқда.

Айни пайтда автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.

«Қамчиқавтойўл» матбуот хизмати довон орқали ҳаракатланадиган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини, автотранспорт воситалари шиналарини қишгисига алмаштиришларини тавсия қилди.

Мавзуга доир: Келаси ҳафта бошида Ўзбекистоннинг аксарият қисмида қор ёғади

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар