Daryo

«Ўзбекистон темир йўллари» талабалар учун чипталарга 50 фоизлик чегирма эълон қилди

Чегирмалар 22 декабрдан 10 январгача амал қилади

1 дақиқа ўқиш40 008 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo” / Dilruh Isomiddinova

«Ўзбекистон темир йўллари» қишки таътил мобайнида ОТМ талабалари учун маҳаллий йўналишдаги қатновларга 50 фоизлик чегирма эълон қилди.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Чегирмалар 22 декабрдан 10 январгача амал қилади. Чипталарни сотиб олиш учун паспорт ва талабалик гувоҳномаси билан темир йўл кассаларига ташриф буюриш ёки chipta.railway.uz сайтидан фойдаланган ҳолда электрон тарзда чипта харид қилиш мумкин.

Бундан авввал Uzbekistan Airways қишки таътил олдидан талабалар учун 50 фоиз чегирма эълон қилганди. Авиакомпания чегирмани 22 декабрдан 10 январгача амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновлар эконом-класс учун тақдим этган.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар