Daryo

Наманганда сомон ортилган юк машинаси ёниб кетди (видео)

Ёнғин транспорт воситасининг маҳаллий электр симларига тегиб кетиш натижасида содир бўлган

1 дақиқа ўқиш24 084 кўришлар0 изоҳ0

Наманган вилояти Мингбулоқ туманида сомон ортилган юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда Наманган вилояти ФВБ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти ФВБ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 320 дона престланган сомонларини ортилган Mercedes-Benz 817 28 июнь куни соат 11:13 да туманнинг «Қўғаликўл» МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб кетаётганида маҳаллий электр симларига тегиб кетиш натижасида ёнғин содир бўлган.

Ёнғин оқибатида транспорт воститаси билан бирга 200 дона престланган сомонлар ёниб кетган.

Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шу каби ҳолат 10 июнь Самарқанд вилоятининг Ургут туманида ҳам содир бўлганди. Меъёридан ортиқ сомон ортилган «ЗИЛ» юк машинаси электр симларига тегиб кетиши оқибатида ёнғин юзага келганди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар