Daryo

Ўзбекистон биржа савдоларида шакар нархи 26 фоизга пасайди

10—14 июнь кунлари биржа савдолари орқали 6 минг тоннадан ортиқ шакар сотилган

1 дақиқа ўқиш41 392 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo” / Madina Nurman

10—14 июнда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида ўтказилган очиқ биржа савдолари натижаларига кўра, шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 14 миллион 554,5 минг сўмдан 10 миллион 754,9 минг сўмгача, яъни 26,1 фоизга пасайди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларига жами 6 004 тонна шакар қўйилган бўлиб, улардан барчаси сотилган. Бунда, биржа савдолари орқали «Хоразм шакар» МЧЖ томонидан 3 минг тонна ва «Ангрен шакар» МЧЖ томонидан 3 минг 4 тонна шакар сотилган.

Таъкидланишича, шакарни биржада харид қилишда талаб даражасидан келиб чиққан ҳолда, ҳудудлар ўртасида мутаносиб тақсимот шаклланмоқда.

Охирги кунларда ижтимоий тармоқларда шакар нархи билан боғлиқ турли видеолар тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. АОКАда 10 июнь куни ўтказилган матбуот анжуманида Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқарма бошлиғи Улуғбек Давлатов жаҳонда кузатилаётган геосиёсий вазият сабаб логистика хизматлари нархлари ошиши шакар нархига ҳам таъсир қилаётганини айтган эди. Мавзуга доир: 
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар