Daryo

Самарқандда савдо шохобчасида ёнғин содир бўлди

Ёнғинни ўчириш учун 7 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинди

1 дақиқа ўқиш22 880 кўришлар0 изоҳ0

Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги дўконнинг 170 кв/метр майдони ёнғин сабаб зарарланди, дея хабар қилмоқда вилоят ФВБ ахборот хизмати.

11 июнь куни соат 10:20 да Самарқанд вилояти Самарқанд тумани «Янги ариқ» МФЙда жойлашган 1993 йилда туғилган фуқаро Р.Ш. га тегишли бўлган савдо шохобчасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган. Ёнғин жойига ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:38 да етиб бориб, соат 10:50 да қуршаб олган ва ёнғин соат 11:01 да бартараф этилган. Ёнғинни бартараф этишга 7 та ёнғин-қутқарув экипажи  жалб этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра ёнғин оқибатида савдо шохобчасининг тахминан 170 квадрат метр майдонда шифт, том ва жиҳозлари ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар