Daryo

«Ўзгидромет» ҳафта давомида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва ҳафта ўртасига келиб 32-37 даражага етади

1 дақиқа ўқиш39 190 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 23—28 майга об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Унга кўра, 23 май, душанба куни республика бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 23-28 даража атрофида бўлади.

24—26 май кунлари Ўзбекистон бўйича ҳаво кам булутли ва илиқ бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи аста-секин кўтарилади ва ҳафта ўртасига келиб 32-37 даражага етади.

27 майда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳавонинг навбатдаги қисми кириб келиши бошланади. Республиканинг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Кундузи ҳаво ҳарорати 5-7 даражага пасаяди.

25 майда шимолда, 26—28 май кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши кутилмоқда. Мавзуга доир:

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар