Daryo

Видео: Иштихон туманида кузатилган сел

Самарқанд вилояти ФВБга кўра, сел тошқини фуқароларга ҳеч қандай зарар келтирмасдан, оқиб ўтиб кетган

1 дақиқа ўқиш71 990 кўришлар0 изоҳ0
Kadr: Telegram

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Иштихон тумани «Боғихон» қишлоғида сел келгани айтилган видео тарқалди. Вилоят ФВБ ҳолатга юзасидан маълумот берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, 19 апрель куни куннинг иккинчи ярмида Иштихон тумани «Боғихон» маҳалласида кучли ёғингарчилик сабабли сел тошқинлари юзага келган ва ички ариқларнинг етарли даражада мавжуд эмаслиги ҳамда мавжудлари ҳам тозаланмагани сабабли сел тошқини Боғихон қишлоғининг ички йўлларидан ўтиб кетган.

Ушбу вазият тўғрисида ФВБ ҳеч қандай хабар келиб тушмаган.

Туман ФВБ масъул ходимлари вазият тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳа орқали хабар топиб, зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Ўрганиш ишлари олиб борилганида сел тошқини фуқароларга ҳеч қандай зарар келтирмасдан, оқиб ўтиб кетгани аниқланган.

Вилоят ФВБ фуқаролардан баҳорда ёғингарчилик кўп бўлиши сабаб яшаш хонадонлари ва кўчаларидаги сув ариқларни тозалашга чақирган.

Аввалроқ «Ўзгидромет» Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 18–21 апрель кунлари кучли ёмғир ёғиши ва оқибатда айрим ҳудудларда сел кузатилиши ҳақида огоҳлантирганди. Мавзуга доир: 
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар