Daryo

Наманганда Volvo юк машинаси ёниб кетди

Ёнғин оқибатида жабрланганлар бор

1 дақиқа ўқиш47 486 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Namangan viloyati FVB

Наманган вилояти «Чортоқ» туманида Volvo юк автомашинасида ёнғин содир бўлди, дея хабар қилмоқда вилоят ФВБ.

Фото: Наманган вилояти ФВБ

Қайд этилишича, 2022 йил 2 апрель куни соат 13:04 да Чортоқ тумани «Наманган» маҳалла фуқаролар йиғини Наманган кўчасида жойлашган автомобилларни таъмирлаш устахонасига таъмирлаш учун келган Volvo юк автомашинасида ёнғин содир бўлган.

Ёнғин оқибатида автомобиль тўлиқ ёниб зарарланган. Ёнғин вақтида автомобиль эгаси ҳамда устахона ишчиси куйиб тан жароҳати олган.

Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда. Мавзуга доир: 
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар