Daryo

«Ушбу йиғилишдан кейин тиббиёт соҳасида ‘қилса бўлар экан’ деган фикр уйғонса, яхши бўлар эди» — Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбари тиббиёт соҳаси ходимлари билан мулоқот учун 85 фоиз муаммоларни йўллаган фуқаролар билан гаплашилганини таъкидлади

1 дақиқа ўқиш48 126 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Milliy mass-mediani qo'llab-quvvatlash va rivojlantirish jamoat fondi

Тошкентдаги «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида Шавкат Мирзиёевнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан «Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун» мавзусидаги очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Фото: Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди

«Нима учун бу мулоқот чўзилди? Бизга келиб тушган мурожаатларнинг 60 фоизи шахсий саволлар. Нима учун бу учрашув чўзилди? 85 фоиз муаммоларни йўллаган фуқаролар билан биз гаплашдик, ҳал қилдик. Албатта, ҳамманинг ҳам саволини бирданига ҳал қилолмаймиз. Билим билан, вақт билан ечилади», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Президент, бугун ойлик маош ҳақида гаплашилишини ҳам маълум қилди.

«Хусусий тиббиётга, поликлиникаларга енгиллик бергани учун ҳам уларнинг сони, хизмат сифати ошди. Бу ерда давлат шифохоналари раҳбарлари билан хусусий тиббиёт вакиллари ҳам ўтирибди. Уларнинг ўртасида фарқ борми? Албатта, бор. Давлат шифохоналарида ишлайдиган ходимлар ‘хусусий шифохонада ойлик каттада’ дейишади», — дея қўшимча қилди президент.

«Оддий ҳамшира ойига 1—1,5 миллион ойлик олса-ю, лекин йилига икки марта тиббий кўрикка пул тўласа? Бу тизим бўлмайди. Сизлар ҳозир бу йиғилишда нима бўларкан деб ўтирибсизлар. Бир нарсани тушунайлик, агар биз бир-биримизни тўғри тушунмасак ҳеч нарса ўзгармайди. Халқимиз орасида ‘қилса бўлар экан-ку’, деган фикр уйғонди. Ушбу йиғилишдан кейин тиббиёт соҳасида ҳам шундай фикр уйғонса яхши бўлар эди», — дейди президент.

Мавзуга доир: «Нима учун мен иқтисодчини вазир қилиб қўйдим?» Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳисоб-китобни жойига қўйиш кераклиги ҳақида гапирди

«Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун» мавзусидаги очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида тиббиёт ходимлари ва аҳолидан 25 мингдан ортиқ мурожаат ва таклифлар келиб тушган. Давлат раҳбарининг маърузаси «Ўзбекистон» ва «Ўзбекистон 24» (ўзбек тилида, шунингдек, сурдотаржимон билан), «Тошкент» ва «Ёшлар» (рус тилида), «Дунё бўйлаб» (инглиз тилида) телеканалларида жонли тарзда эфирга узатилмоқда.
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар