Daryo

«Нима учун мен иқтисодчини вазир қилиб қўйдим?» Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳисоб-китобни жойига қўйиш кераклиги ҳақида гапирди

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, соҳада трансформация жараёни кетяпти

1 дақиқа ўқиш28 418 кўришлар0 изоҳ0

Тошкентдаги «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида Шавкат Мирзиёевнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан «Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун» мавзусидаги очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

«Сизларнинг нафақат кийган кийимларингиз, балки қалбларингиз оқ. Биз қандай вақтда бошладик ва мана қандай вақтга келдик. Ҳеч қачон унутманглар – бизга вақт керак. Агар биз раҳбарлар муаммога ҳозир қарамасак, эртага кеч бўлиши мумкин. Юракларингизда турган дардларни мен жуда яхши биламан. Агар пандемия бўлмаганида, шу маблағни турли соҳаларга йўналтирар эдик. 2020 йилнинг 14 март куни мен ҳар бир инсоннинг жонини сақлашга курашиш ҳақида айтган эдим. Пандемия вақтида биз кўп нарсани ўргандик, сабоқ олдик», — деди президент тиббиёт ходимларига.

Давлат раҳбари соғлиқни сақлаш ходимларига «эртадан бошлаб жойларда учрашувлар қилиб, бўлаётган ислоҳотларни ўз ходимларига етказишини» айтди.

«Бир нарсани ҳеч қачон унутманглар. Нима бизга нажот? Фақат билим ва таълим. Бу сизлар билан охирги мулоқот эмас. Нима учун мен иқтисодчини вазир қилиб қўйдим? Трансформация жараёни кетяпти. Биз соҳадаги ҳисоб-китобни жойига қўйишимиз керак», — дейди Шавкат Мирзиёев.

«Сизлар покликларингиз учун бугун ҳаво ҳам пок бўлиб, оппоқ қор ёғиб берди», — дея қўшимча қилди давлат раҳбари.

«Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун» мавзусидаги очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида тиббиёт ходимлари ва аҳолидан 25 мингдан ортиқ мурожаат ва таклифлар келиб тушган. Давлат раҳбарининг маърузаси «Ўзбекистон» ва «Ўзбекистон 24» (ўзбек тилида, шунингдек, сурдотаржимон билан), «Тошкент» ва «Ёшлар» (рус тилида), «Дунё бўйлаб» (инглиз тилида) телеканалларида жонли тарзда эфирга узатилмоқда.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар