Daryo

Ангренда сой ўзанида қолиб кетган фуқаро қутқарилди

Тез тиббий ёрдам бўлими ходимлари томонидан унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шаҳар марказий шифохонасига юборилган

1 дақиқа ўқиш42 516 кўришлар0 изоҳ0
Foto: FVV matbuot xizmati

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида ФВБ ходимлари сой ўзанида қолиб кетган фуқарони қутқарди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Ангрен шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими навбатчи-диспетчерлик хизматига 11 март куни соат 15:20 да шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорабоғсой сойида фуқаро С.Ж. кучли ёғингарчилик натижасида сой ўзанида қолиб кетгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, фуқарони сой ўзанидан олиб чиққан. Тез тиббий ёрдам бўлими ходимлари томонидан унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шаҳар марказий шифохонасига юборилган. Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши ва у шифокорлар назоратида.

Аввалроқ Бухорода ўзини етти қаватли «дом»дан ташлашга уринган 16 ёшли қиз, Фарғонада уйда қулфланиб қолган икки нафар бола, Тошкент вилоятида 16 метрли қудуққа тушиб кетган фуқаро қутқарилгани тўғрисида хабарлар берилганди. Мавзуга доир: 
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар