Daryo

Ўзбекистон Украинадаги фуқароларини Польша орқали эвакуация қилади

Польша Ўзбекистон фуқароларига давлат чегарасини визасиз кесиб ўтиш ҳуқуқини беришга рози бўлган

1 дақиқа ўқиш40 408 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Flickr

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси Украинада бўлиб турган ўзбекистонликларни Польша орқали эвакуация қилиш тартибини эълон қилди.

Фото: Flickr

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг расмий вакили Юсуп Кабулжановнинг ёзишича, Польшанинг тегишли идоралари Ўзбекистон фуқароларига мамлакат давлат чегарасини визасиз кесиб ўтиш ҳуқуқни беришга рози бўлган.

Элчихона Лвовга келган фуқаролардан диаспора вакили Маъруф Солиев (+380 96 102 10 95) билан боғланиб, рўйхатни шакллантириш учун унга ўз маълумотларини тақдим этишни сўраган.

«Чегарани фақат Ўзбекистоннинг Украина ва Польшадаги элчихоналари вакиллари ҳамроҳлигида, автобусларда марказлашган ҳолда кесиб ўтиш амалга оширилишини инобатга олишингизни сўраймиз. Бошқа барча ҳолатларда сиз чегарада муаммога дуч келасиз», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, эвакуация қилинадиган фуқаролар рўйхатини шакллантиришда биринчи навбатда аёллар, болалар, талабалар ва кексаларга устуворлик беради.

«Ўз фуқароларимизни хавфсиз эвакуация қилишни таъминлаш учун барча чораларни кўраётганимизни маълум қиламиз», — дея қайд этилади хабарда.

Аввалроқ Украина ҳудудида 4300 га яқин Ўзбекистон фуқароси борлиги, Украинадаги ўзбекистонлик талабалар ўқишни ўз ватанида онлайн шаклда давом эттириши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир: Uzbekistan Airways Киевга парвозлар бекор қилинганини маълум қилди

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар