Daryo

Тошкентдаги дўконларнинг бирида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда

1 дақиқа ўқиш53 344 кўришлар0 изоҳ0
Foto: FVV matbuot xizmati

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган дўконларнинг бирида юзага келган ёнғин бартараф этилди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 14 январь куни соат 09:02 да туманнинг Қорақамиш-3 даҳасидаги озиқ-овқат дўкони ёнаётгани тўғрисида туман фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган. Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 09:06 да етиб борган ва у соат 09:24 да бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида дўконнинг тахминан 80 квадрат метр майдонида томи, шифти ва ички қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Аввалроқ Намангандаги чевархонада ёнғин содир бўлгани, Ургут кийим-кечак бозоридаги 6 та дўконда ёнғин чиққани тўғрисида хабар берилганди. Мавзуга доир: 
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар