Қамчиқ довонидан ўтган А-373 автомобиль йўлининг 228–250-километрлари оралиғида вақти-вақти билан қор ёғмоқда.

«Қамчиқавтойўл» матбуот хизматининг маълум қилишича, довонда транспорт воситаларининг бетўхтов икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш учун махсус техникалар ёрдамида йўлларни қордан тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.


ИИВ ЙҲХББ барча ҳайдовчиларни оралиқ масофани сақлаган ҳолда, тезлик меъёрини оширмасдан, техник соз транспортда ва қоидаларга риоя қилиб ҳаракатланишга чақирди.
Мавзуга доир: «Ўзгидромет» ҳафта давомида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди








