Daryo

Ўзбекистон Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди

63 вагонда озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда кўмир маҳсулотларидан иборат навбатдаги инсонпарварлик ёрдами ортилган поезд Термиздаги «Айритом» чегара ўтказиш пункти орқали Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига жўнатилди

1 дақиқа ўқиш49 798 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Surxondaryo viloyati hokimligi matbuot xizmati

Ўзбекистон 23 декабрь куни Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди, деб хабар бермоқда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 63 вагонда озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда кўмир маҳсулотларидан иборат навбатдаги инсонпарварлик ёрдами ортилган поезд Термиздаги «Айритом» чегара ўтказиш пункти орқали Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига жўнатилди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Шу муносабат билан бугун, 23 декабрь куни Балх вилояти марказида икки мамлакат расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Афғонистонга бундан аввалги инсонпарварлик ёрдамини 14 сентябрь куни юборганди. Ун, турли озиқ-овқат маҳсулотлари, бирламчи зарур товарлар, дори-дармонлар, кийим-кечак ва пойабзаллардан иборат 1300 тонналик мазкур ёрдам бутун мамлакат бўйлаб кам таъминланган афғон оилаларига тарқатилган.

БМТ Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармаси 15 декабрь куни Термиз орқали Афғонистонга гуманитар ёрдам жўнатганди. Мавзуга доир:

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар