Daryo

Тошкент давлат стоматология институти битирувчиларининг дипломи энди жаҳон миқёсида тан олинади

Илк бор Ўзбекистон олий таълим муассасалари орасида Тошкент давлат стоматология институти дунё тан олган Бутунжаҳон тиббий таълим федерацияси томонидан халқаро аккредитациядан ўтди

1 дақиқа ўқиш44 170 кўришлар0 изоҳ0

Илк бор Ўзбекистон олий таълим муассасалари орасида Тошкент давлат стоматология институти дунё тан олган Бутунжаҳон тиббий таълим федерацияси томонидан (WFМЕ президенти Дэвид Гордоннинг тавсияси, экспертлар хулосаси ва талаблари асосида) халқаро аккредитациядан ўтди. Бу ҳақда ССВ матбуот котиби хабар қилди.

Фото: Telegram / «Давлетовуз»

Эндиликда Тошкент давлат стоматология институти битирувчиларининг дипломи жаҳон миқёсида тан олинади.

Мазкур халқаро аккредитация Ўзбекистондаги таълим дастурларининг халқаро сифат стандартларига мослигини баҳолаш жараёни бўлиб, Олий таълим сифати кафолати Европа ассоциацияси (ENQА) аъзоси ва Сифат кафолати агентликлари Европа реестрида (EQAR) мавжуд мустақил хорижий агентлик томонидан ўтказилди.

Фото: Telegram / «Давлетовуз»
Тошкент давлат стоматология институтига халқаро аккредитация сертификатини топширишга бағишлаб ўтказилган тадбирда соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов иштирок этди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар