Daryo

Ўзбекистон бош арчаси қаерга ўрнатилгани маълум қилинди

Энг баланд саналган Ўзбекистон бош арчаси бу гал бошқа жойга ўрнатилди

1 дақиқа ўқиш117 418 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Энг баланд саналган Ўзбекистон бош арчаси «Янги Ўзбекистон» боғида ўрнатилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Қайд этилишича, 2021 йилги Янги йил тантаналари бу гал Тошкент вилоятининг пойтахтга туташ қисмида, Қибрай туманида жойлашган «Янги Ўзбекистон» боғида бўлиб ўтади. Байрам тантаналарини нишонлаш учун тайёргарлик ишлари аллақачон бошлаб юборилган.

«Байрам тадбирларига жуда пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Етти ёшдан 70 ёшгача бўлган меҳмонлар кайфиятини кўтариш учун ҳар хил кўнгилочар дастурлар, савдо ярмаркалари ташкил қилинади.

Боғда, шунингдек, муз майдони ҳам ташкил қилинади. Унда хавфсизлик таъминланади — катталар ҳам, болалар ҳам бемалол учиб, хурсанд бўлиб кетиши мумкин. Катталар учун мини автобуслар ҳам бор, бемалол айланиб кетишлари мумкин», — дейди «Янги Ўзбекистон» боғи маъмурияти вакили Илмира Сагдиева.

Эслатиб ўтамиз, «Янги Ўзбекистон» боғи 31 август куни очилган. Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган байрам мушакбозлиги ҳам шу боғда ўтказилганди. Бироқ боғга олиб борувчи йўлда транспорт ҳаракати 3 кунга — 31 августдан 2 сентябргача чеклангани сабабли уни яқиндан кўришнинг имкони бўлмаганди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар