Daryo

Самарқанддаги кафеда маст мижозни уриб ўлдирган йигит 8 йилга қамалди

Унга нисбатан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган

1 дақиқа ўқиш67 588 кўришлар0 изоҳ0
Kadr: Videodan skrinshot

Самарқанд шаҳридаги кафелардан бирида 15 май куни 24 ёшли А. исмли йигит бошқа бир мижоз билан ўзаро тортишиб қолиш оқибатида уни уриб ўлдирган. Унга нисбатан суд ҳукми ўқилди, деб хабар берилди «Янги давр» кўрсатувида.

Кадр: Видеодан скриншот

Маълум бўлишича, 15 май куни Д. исмли йигит дўстлари билан дам олиш мақсадида кафега киради. У ерда бошқа мижозлар билан тортишиб қолиб, ўзаро гап талашган. Спиртли ичимлик ичган Д. ва А. ўртасида даҳанаки жанг бўлган. Муштлашув оқибатида Д. вафот этган.

Қайд этилишича, суд пайтида А. ўз айбига иқрор бўлмаган. У марҳум билан тортишгани ва урганини тан олган, аммо «икки муштга одам ўлмайди» деб ҳисоблаган. Кафе видеокузатув камерасидан олинган тасвирлар ва судга оид тиббий экспертиза хулосалари судланувчининг кўрсатмаларини рад қилган.

Таъкидланишича, у Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» (ўлимга сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) банди билан айбдор деб топилиб, 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар