Daryo

Ўзбекистонда 3-босқич талабаларга ҳам мактабда дарс ўтиш ҳуқуқи берилди

Аввалги тартибга биноан талабалар 4-курсдан бошлаб мактабларда дарс беришлари мумкин эди

1 дақиқа ўқиш38 882 кўришлар0 изоҳ0

Ҳукуматнинг «Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга малакали ўқитувчи-педагогларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни қабул қилди, деб хабар беради Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси.

Қарорига биноан, педагогика йўналишларида кундузги, кечки ва сиртқи бўлимларининг 3-курсида таҳсил олаётган талабаларга мактабларда дарс бериш ҳуқуқи берилди (аввалги тартибга биноан талабалар 4-курсдан бошлаб мактабларда дарс беришлари мумкин эди).

Таъкидланишича, олий маълумотли педагог ходимлар ва педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларининг битирувчилари тўғридан-тўғри иккинчи малака тоифасига эга бўлади.

Шунингдек, қарор билан бошқа ҳудудлардан ўқитувчи-педагогларни жалб этиш тартиби белгиланган. Унга кўра, таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш истагини билдирган ўқирувчи-педагоглар ҳар йили 1 июлдан 1 августга қадар қуйидаги икки босқичда саралаб олинади:
  • 1-босқичда ариза билан рўйхатдан ўтган ўқитувчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилади;
  • 2-босқичда ариза билан рўйхатдан ўтган ўқитувчилар касбий билим ва кўкинмалари, педагогик маҳорати ҳамда психологик қобилияти йўналишида суҳбатдан ўтказилади.
Саралаш онлайн тарзда амалга оширилади.

Мавзуга доир: Дипломлари Ўзбекистонда махсус синовларсиз тан олинадиган хорижий ОТМлар рўйхати тасдиқланди

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар