Daryo

Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми ошди

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, бу йилнинг дастлабки 8 ойида ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,1 фоизга кўп бензин ишлаб чиқарилди

1 дақиқа ўқиш35 481 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистонда 2021 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра жами 729,4 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган. Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,1 фоизга кўп.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми ойлар кесимида қуйидагича:
  • январь — 93,9 минг тонна;
  • январь—февраль — 185,3 минг тонна;
  • январь—март — 291,3 минг тонна;
  • январь—апрель — 368,6 минг тонна;
  • январь—май — 456,2 минг тонна;
  • январь—июнь — 546,5 минг тонна;
  • январь—июль — 632,2 минг тонна;
  • январь—август — 729,4 минг тонна.
Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилда автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми март ойида энг юқори бўлди:
  • январь — 93,9 минг тонна;
  • февраль — 91,4 минг тонна;
  • март — 106 минг тонна;
  • апрель — 77,3 минг тонна;
  • май — 87,6 минг тонна;
  • июнь — 90,3 минг тонна;
  • июль — 85,7 минг тонна;
  • август — 97,2 минг тонна.
Аввалроқ Ўзбекистонда 2021 йил бошидан буён ишлаб чиқарилган бензиннинг деярли барчаси Бухоро вилояти ҳисобига тўғри келаётгани, мамлакатда бензин бир йил ичида 39 фоизга қимматлагани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир: Ўзбекистон ва дунёнинг бошқа давлатлари аҳолиси ўртача иш ҳақига қанча бензин сотиб олиши мумкин?

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар