Daryo

Шавкат Мирзиёевни Душанбеда Тожикистон бош вазири кутиб олди

Давлат раҳбари Тожикистон пойтахтида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этади

1 дақиқа ўқиш39 610 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Prezident matbuot xizmati

Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этиш учун 16 сентябрь куни Тожикистон пойтахти Душанбега жўнаб кетганди. Президент матбуот хизматининг хабар беришича, давлат раҳбарини Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Президент шу куннинг ўзида Тожикистон ва Эрон президентлари ҳамда Покистон бош вазири билан учрашувлар ўтказади.

ШҲТ саммити 17 сентябрь куни бўлиб ўтади. Ўзбекистон бу ташкилотнинг асосчи давлатларидан бири. 2001 йилда тузилган мазкур ташкилотга бугунги кунда саккизта мамлакат – Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзо.

Фото: Президент матбуот хизмати

Саммит якунида Душанбе декларацияси қабул қилиниши ва бошқа ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган. Шунингдек, анжуман доирасида «ШҲТ — КХШТ» форматидаги учрашув ўтказилиши ҳам режалаштирилган. Йиғилиш якунида ШҲТга раислик Тожикистондан Ўзбекистонга ўтади.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар