Daryo

Ўзбекистондаги 6 та божхона пости тугатилади

Шунингдек, «Масофавий электрон декларациялаш» божхона постлари босқичма-босқич ташкил этилади

1 дақиқа ўқиш78 064 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Gazeta.uz”

Шавкат Мирзиёев 10 сентябрь куни «Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги фармонни қабул қилди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: «Gazeta.uz»

Фармон билан 2021 йил 1 октябрдан Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари божхона бошқармаларида, 2022 йил 1 апрелдан эса бошқа ҳудудий бошқармаларда тоифадан ташқари мақомга эга бўлган «Масофавий электрон декларациялаш» божхона постлари босқичма-босқич ташкил этилади.

2021 йил 1 октябрдан «Масофавий электрон декларациялаш» постлари ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) иштирокчиларининг электрон божхона юк декларацияларини масофавий расмийлаштиради.

Ҳужжатга асосан қуйидаги божхона постлари тугатилади:
  • Қорақалпоғистон Республикаси «Найманкўл» темир йўл чегара божхона пости;
  • Қашқадарё вилояти «Қарши тола» ТИФ божхона пости, «Қарши» темир йўл чегара божхона пости;
  • Сурхондарё вилояти «Амузанг» темир йўл чегара божхона пости;
  • Фарғона вилояти «Бешариқ» темир йўл чегара божхона пости, «Ўқчи» чегара божхона пости.
Шунингдек, 2021 йил 1 декабрдан «Масофавий электрон декларациялаш» Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида ветеринария ва фитосанитария органларининг ҳужжатларини «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали текширади, ветеринария ва фитосанитария органларининг товар-транспорт ҳужжатларига муҳр босиш ва рўйхатга олиш амалиёти бекор қилинади.

2022 йил 1 январдан ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловлари ТИФ иштирокчисига 3 иш куни давомида қайтарилади. Шу билан бирга, божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашнинг энг кам муддати 14 кун этиб белгиланади ва ушбу муддатда фоизлар ундирилмайди.

Фармонга мувофиқ, Давлат божхона қўмитаси тизимида Марказий божхона лабораторияси ташкил этилади. Лаборатория Жаҳон божхона ташкилотининг «Минтақавий божхона лабораторияси» мақомини олиш чоралари кўрилади.

Лаборатория никотин сақловчи маҳсулотлар ва спиртли ичимликлар таркибини аниқлаш, товарларни экспертизадан ўтказиш ва сертификациялаш билан боғлиқ бошқа хизматларни кўрсатади.

Мавзуга доир: Тошкент вилоятидаги «Ғишткўприк» чегара постида талон-торожлик қилаётган уюшган гуруҳ борлиги айтилмоқда

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар