Daryo

Ўзбекистонда 600 мингга яқин бола 1-синфда ўқишни бошлади

Уларга 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғалари топширилган

1 дақиқа ўқиш20 624 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Xalq ta’limi vazirligi

6 сентябрь куни Ўзбекистондаги 10 083 та умумтаълим мактабида анъанавий шаклда дарслар бошланди. Бу йил мактабларнинг 1-синфига 600 мингга яқин бола қабул қилиниб, уларга 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғалари топширилди, деб хабар беради Халқ таълими вазирлиги.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Маълум қилинишича, 2021 йилда «Биринчи қўнғироқ» тадбирлари «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори остида ташкил этилган бўлиб, унда мактабларнинг кўзга кўринган битирувчилари, тадбиркорлар ҳамда давлат идоралари раҳбарлари ҳам иштирок этган.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

«Билимлар куни» мактабларда «Мустақиллик дарс»лари билан бошланиб, унда Ўзбекистон мустақиллиги даврида эришган ютуқлари ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берилади.

Эслатиб ўтамиз, маълум сабабларга кўра, мактабга бора олмаган болалар учун параллел равишда «Онлайн мактаб» лойиҳаси доирасида МТРК телеканаллари орқали ҳам уйдан таълим олишга имконият яратилган.

Бундан аввал Ўзбекистонда ўқувчи қизларнинг мактабга рўмол ўраб келишига рухсат берилгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир: «Мактаб ёшига етган болалар мактабга чиқолмай қолиб кетаверадими?» – Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов мактабга қабул қилишнинг электрон тизимидаги камчиликларни танқид қилди

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар