Daryo

Ўзбекистонда Германиянинг янги элчиси иш бошлади

Абдулазиз Комилов Тило Клиннердан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди

1 дақиқа ўқиш26 136 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Tashqi ishlar vazirligi

24 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Германиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Тило Клиннерни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Ишонч ёрлиқларининг нусхаларини қабул қилган Комилов элчини масъул лавозимга тайинлангани билан табриклади ҳамда унинг серқирра Ўзбекистон—Германия ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш йўлида ишлашига умид билдирди.

Қайд этилганидек, замонавий босқичда Ўзбекистон ва Германия муносабатлари, олий даражадаги мунтазам ва ўзаро ишончга асосланган мулоқот самараси ўлароқ, кўплаб соҳаларда жадал ривожланмоқда. Ҳар икки томоннинг сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, илм-фан ва таълим соҳаларидаги конструктив алоқаларни кенгайтиришдан бирдай манфаатдорлиги эътироф этилган.

Турли даражалардаги бўлажак тадбирлар жадвали ҳам муҳокама қилинган.

«Германия томони Ўзбекистонга Афғонистондан чет эл фуқаролари ва дипломатларни эвакуация қилишда кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Константин Оболенский Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинлангани, Абдулазиз Комилов Саудия Арабистони ташқи ишлар давлат вазири билан Афғонистондаги воқеаларни муҳокама қилгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир: Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси виза беришни номаълум муддатга тўхтатди

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар