Daryo

Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси виза беришни номаълум муддатга тўхтатди

Германия айни пайтда европалик ва афғонистонлик фуқароларни Афғонистондан Ўзбекистон ҳудуди орқали эвакуация қилишда давом этмоқда

1 дақиқа ўқиш31 376 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси виза бериш номаълум муддатга тўхтатилганини маълум қилди. Элчихона буни «ташқи сиёсатдаги махсус вазият» билан изоҳлаган.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

22 август куни эълон қилинган хабарда айтилишича, Германиянинг Тошкентдаги элчихонасида, айниқса, виза олиш учун тайинланган қабуллар ​​шу вақтдан эътиборан кучга кириши билан бекор қилинади.

«Янги визага ёзилиш вақтлари ҳақида, ҳамда виза олиш учун учрашувлар ҳақида керакли вақтда хабар берилади. Сўровномаларингизни юбормаслигингизни илтимос қиламиз. Бу борадаги саволлар ҳозирча жавобсиз қолади», — дейилади элчихона хабарида.

Германия айни пайтда европалик ва афғонистонлик фуқароларни Афғонистондан Ўзбекистон ҳудуди орқали эвакуация қилишда давом этмоқда. Бунинг учун Ўзбекистон алоҳида терминал ажратди.

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 20 августга келиб Ўзбекистон орқали 2000 га яқин хорижий фуқаро Афғонистондан эвакуация қилинган. Мавзуга доир:

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар