Daryo

Ўзбекистонда бир йил ичида енгил автомобиль экспорти 123 млн долларга ошди

Мамлакат енгил автомобилларни, асосан, Қозоғистонга экспорт қилган

1 дақиқа ўқиш29 448 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Ўзбекистон 2021 йилнинг январь—июль ойларида хорижий давлатларга қиймати 194 миллион долларлик енгил автомобилларни экспорт қилган, деб хабар беради Давлат статистика қўмитаси.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Енгил автомобиль экспорти 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 123 миллион долларга ошган. Ўзбекистон енгил автомобиль экспорт қилган асосий давлатлар:
  • Қозоғистон — 181,9 миллион доллар;
  • Афғонистон — 5,7 миллион доллар;
  • Украина — 2,3  миллион доллар;
  • Россия — 1,9 миллион доллар;
  • Қирғизистон — 1,0 миллион доллар;
  • Озарбайжон — 484,1 минг доллар;
  • Тожикистон — 480,1 минг доллар.
Аввалроқ Cobalt Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобилга айлангани, Ўзбекистонда эса уни харид қилиш учун қарийб 10 минг кишилик навбат мавжудлиги, UzAuto Motors’нинг соф фойдаси қарийб 70 фоизга ўсгани тўғрисида хабар берилганди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар