Daryo

Ўзбекистонда 1 сентябрдан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ошади

Хусусан, ҳаракат вақтида телефонда гаплашганлик учун жарима 810 минг сўм, рухсатсиз «тонировка» учун жарима 6 миллион 750 минг сўм бўлади

2 дақиқа ўқиш83 142 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Ўзбекистонда 1 сентябрдан бошлаб солиқлар, йиғимлар, божлар, жарималар ва тўловлар миқдорини аниқлашда ишлатиладиган базавий ҳисоблаш миқдори 245 минг сўмдан 270 минг сўмга ошиши ҳақида хабар берилган эди. Шу кундан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ҳам ошади.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Блогер ва ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев айрим жарималар миқдори қанчага ошишини ҳисоблаб чиқди:
  • хавфсизлик камарини тақмаслик — 135 минг сўм (айни вақтда 122,5 минг сўм);
  • техник кўрик, «аптечка» — 135 минг сўм (айни вақтда 122,5 минг сўм);
  • ҳужжатсиз юриш — 270 минг сўм (айни вақтда 245 минг сўм);
  • суғуртасиз ҳайдаш — 270 минг сўм (айни вақтда 245 минг сўм);
  • «қизил»дан ўтиш — 540 минг сўм (айни вақтда 490 минг сўм);
  • нотўғри «парковка»— 540 минг сўм (айни вақтда 490 минг сўм);
  • телефонда гаплашиш — 810 минг сўм (айни вақтда 735 минг сўм);
  • рақамсиз ҳайдаш — 1 миллион 350 минг сўм (айни вақтда 1 млн 325 минг сўм);
  • тезликни ошириш (20 километр/соат) — 270 минг сўм (айни вақтда 245 минг сўм);
  • тезликни ошириш (20-40 километр/соат) — 1 миллион 350 минг сўм (айни вақтда 1 миллион 325 минг сўм);
  • тезликни ошириш (40 километр/соатдан ортиқ) — 2 миллион 430 минг сўм (айни вақтда 2 миллион 405 минг сўм);
  • қарама-қарши ҳаракатланиш — 2 миллион 700 минг сўм (айни вақтда 2 миллион 450 минг сўм);
  • маст ҳолда ҳайдаш — 6 миллион 750 минг сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш (айни вақтда 6 миллион 125 минг сўм);
  • мастлик текширувидан бош тортиш — 4 миллион 50 минг сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш (айни вақтда 3 миллион 675 минг сўм);
  • рухсатсиз «тонировка» — 6 миллион 750 минг сўм (айни вақтда 6 миллион 125 минг сўм);
  • «тонировка»дан бир йилда такроран рухсатсиз фойдаланиш — 10 миллион 800 минг сўм (айни вақтда 9 миллион 800 минг сўм).
Эслатиб ўтамиз, жарималар сўнгги марта 2021 йилнинг 1 февралидан базавий ҳисоблаш миқдори 223 минг сўмдан 245 минг сўмга кўтарилганида ошганди. Аввалроқ Ўзбекистонда «права»сиз машина ҳайдашга ва рулда телефондан фойдаланишга рухсат берилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир: Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов: «Тонировка» учун жарима адолатсиз ўрнатилган

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар