Қашқадарё вилоят Молия бош бошқармаси бошлиғи Файзулла Юсупов ходими — Косон туман молия бўлими бошлиғи Ш.Сафаровни «эшак», «мол» дея ҳақорат қилган. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов маълум қилди.
Таъкидланишича, бу ҳолат вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Нодир Эркаев раҳбарлигида муҳокама қилинган. Ва иш фаолиятида ходимларига нисбатан одоб-ахлоқ нормаларига амал қилмаган ҳолда, уларни ҳақорат қилган вилоят Молия бош бошқармаси бошлиғи Файзулла Юсупов қатъий огоҳлантирилган. «Шунингдек, бу каби ҳолатларнинг вилоятдаги бошқа ташкилот раҳбарлари иш фаолиятида ҳам қайтарилишининг олдини олиш мақсадида, раҳбарлар масъулиятини ошириш мақсадида, вилоят Молия бошқармаси бошлиғи Файзулла Юсупов ишини кўриб чиқиш юзасидан Молия вазирлигига тақдимнома киритилди. Вилоят ҳокимлиги келгусида шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида вилоят ташкилотларининг барча раҳбарлари билан ходимлар, шунингдек, фуқаролар билан муносабатда одоб-ахлоқ нормаларига риоя қилиш тўғрисида профилактик суҳбатлар ўтказиладиган бўлди», — дейди Аҳрор Содиқов. Мавзуга доир:Ходимини «мол», «эшак» дея ҳақоратлаган қашқадарёлик мансабдор огоҳлантириш олди
Таъкидланишича, бу ҳолат вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Нодир Эркаев раҳбарлигида муҳокама қилинган
1 дақиқа ўқиш55 464 кўришлар0 изоҳ0
Qashqadaryodanman. 2012-yil O‘zMUning jurnalistika fakultetini tamomlaganman. “Daryo”da 2018-yildan beri ishlayman. Yoqtirgan kino va filmlarim ko‘p, ammo ular orasida “Jigar” bo‘lakcha. Kitoblardan esa Abdulla Qodiriyning “O‘tkan kunlar asari yoqadi.








