Daryo

Қарши шаҳрида ҳаракатланиб кетаётган автомобиль ёниб кетди

Автомобиль Қарши шаҳрида яшовчи фуқарога тегишли Nexia бўлиб, ёнғиндан ҳеч ким куйиш тан жароҳатини олмаган

1 дақиқа ўқиш57 030 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Sohib Vaitov

Қарши шаҳридаги Мустақиллик шоҳ кўчасида ҳаракатланиб кетаётган автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Соҳиб Ваитов хабар берди.

Фото: Соҳиб Ваитов

Маълум бўлишича, бугун, 30 июль куни соат тахминан 10:45 да Қарши шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига Қарши шаҳар, Мустақиллик шоҳ кўчасида ҳаракатланиб бораётган автомобилда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга кўра, Қарши шаҳар ФВБ 3-ПЁҚ қисмида 1 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси жалб этилган. Ёнғин-қутқарувчилар соат тахминан 10:51 да воқеа жойига етиб бориб, соат 11:05 да ёнғинни тўлиқ ўчирган.

Фото: Соҳиб Ваитов
Аниқланишча, ушбу автомобиль Қарши шаҳрида яшовчи фуқарога тегишли Nexia бўлиб, ёнғиндан ҳеч ким куйиш тан жароҳатини олмаган. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Мавзуга доир: 

Qashqadaryodanman. 2012-yil O‘zMUning jurnalistika fakultetini tamomlaganman. “Daryo”da 2018-yildan beri ishlayman. Yoqtirgan kino va filmlarim ko‘p, ammo ular orasida “Jigar” bo‘lakcha. Kitoblardan esa Abdulla Qodiriyning “O‘tkan kunlar asari yoqadi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар