Daryo

Бухорода машина ҳайдашни ўргатувчи инструктор бошқарувидаги Matiz ағдарилиб кетди

Авария оқибатида ҳайдовчи оғир тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган

1 дақиқа ўқиш48 806 кўришлар0 изоҳ0
Kadr: Telegram

А-380 автомобиль йўлининг Бухоро туманидан ўтган қисмида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши жароҳат олди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

Кадр: Telegram

Таъкидланишича, Ғузор—Бухоро—Нукус—Бенау автомобиль йўлининг 192-километрида Matiz автомобили ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, бетон тўсиққа урилиши натижасида машина ағдарилиб кетган.

Авария оқибатида ҳайдовчи оғир тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.

Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати раҳбари Улуғбек Шукруллаевнинг «Дарё»га маълум қилишича, машина Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти инструктори бошқарувида бўлган. Инструктор бу вақтда Қоровулбозордаги ўқув-машғулотидан қайтаётган бўлгани айтилмоқда.

Аввалроқ ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича мамлакатдаги энг йирик ўқув муассасаси ҳисобланган «Ватанпарвар» ташкилоти марказий кенгаши раиси Ҳусан Ботиров эндиликда ЙТҲ ҳайдовчининг айби билан содир бўлган бўлса ва у ҳайдовчи «Ватанпарвар»да ташкилотида ўқиган бўлса, унинг ўқитувчиси (инструктори)ни ишдан бўшатишгача бўлган таъсир чоралари кўрилишини маълум қилганди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар