Daryo

Тошкентда собиқ «ТАПОиЧ» ёнидаги уч қаватли кўприкдан Matiz тушиб кетди

Оқибатда ҳайдовчи тан жароҳати олган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилган

1 дақиқа ўқиш57 271 кўришлар0 изоҳ0
Foto: YHXBB matbuot xizmati

Тошкентнинг Яшнобод тумани, Оҳангарон шоҳкўчасидаги уч қаватли кўприкдан Matiz йўлнинг қатнов қисмига тушиб кетди.

Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати

ЙХҲББ матбуот хизмати маълумотига кўра, воқеа 4 июль куни соат 18:00 ларда юз беган. 1988 йилда туғилган ҳайдовчи У.Н. Matiz’ни ҳайдаб кетаётганида бошқарувни йўқотган ва кўприк четидаги тўсиққа урилиб, пастдаги қатнов қисмига тушиб кетган.

Оқибатда ҳайдовчи тан жароҳати олган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сурхондарёда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган йигит бошқарувидаги Nexia пастликка тушиб кетиши оқибатида машина ичида бўлган 17 ёшли қиз воқеа жойида вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир: Ўзбекистонда беш ой ичида содир бўлган ЙТҲлар оқибатида 770 киши ҳалок бўлди

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар