Daryo

Ўзбекистонда иссиқ об-ҳаво қачон пасайиши маълум қилинди

Жума кунидан бошлаб республика ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан деярли салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади ва иссиқ аста-секин пасайишни бошлайди

1 дақиқа ўқиш392 809 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Ўзбекистонга ҳафтанинг катта қисми давомида Эрон ҳудудларидан қуруқ ва иссиқ ҳаво кириб келиши давом этади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Қайд этилишича, ҳаво ҳарорати кечалари 25-27 даража, кундуз кунлари 41-43 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 44-46 даражагача иссиқ бўлиб, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-8 даражага юқоридир.

9 июль, жума кунидан бошлаб республика ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан деярли салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади ва иссиқ аста-секин пасайишни бошлайди. Жума куни кундузги ҳарорат 37-40 даражагача пасаяди ва фақат жанубий ҳудудлар бўйича 42-44 даражани ташкил этади.

Қорақалпоғистон ҳудуди бўйича ҳарорат пайшанба кунидан пасайишни бошлайди ва жума куни ҳаво ҳарорати 32-37 даражани ташкил этади.

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳароратнинг пасайиши давом этади.

Ҳафтанинг бошида ва охирида Ўзбекистоннинг айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларида момақалдироқ билан маҳаллий ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Сешанба куни кечга томон эса Тошкент вилоятининг текислик ҳудудлари бўйича бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳафта давомида республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 6—8 июль кунлари Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво массаларининг кириб келиши туфайли жазирама иссиқ кучайиши кутилаётгани, ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 5—8 даражага юқори бўлиши маълум қилинганди.

Президент Администрацияси ҳукумат ва вилоят ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарларига ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши оқибатида юзага келадиган нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида шошилинч тарзда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни юборди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар