Daryo

Ўзбекистонда дам олиш кунлари аномал иссиқ сақланиб қолади

Ҳаво ҳарорати кечалари 24-27 даража, кундуз кунлари 38-41 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 44 даражагача иссиқ атрофида бўлади

1 дақиқа ўқиш49 242 кўришлар0 изоҳ0

Сўнгги кунларда Ўзбекистонда июль ойининг боши учун меъёрий қийматлардан 4-6 даражага юқори бўлган аномал иссиқ об-ҳаво кузатилмоқда. Бу ҳодиса Эрон ҳудудларидан қуруқ ва иссиқ ҳаво оқимларининг кириб келиши билан боғлиқдир, деб ёзмоқда «Ўзгидромет».

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

2 июль, жума куни республикамизнинг кўпчилик вилоятларида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво кузатилади, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида куннинг иккинчи ярмида, Тошкент вилоятида кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Дам олиш кунларида эса иссиқ ва қуруқ об-ҳаво шароити сақланиб қолади, ҳаво ҳарорати кечалари 24-27 даража, кундуз кунлари 38-41 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 44 даражагача иссиқ атрофида бўлади. Шамолнинг 15-20 метр/секунд тезликкача кучайиши сақланиб қолади.

Республиканинг айрим тоғли ҳудудларида куннинг иккинчи ярмида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзгидромет» ҳафта давомида яна иссиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлишини маълум қилганди, келаси ҳафта эса 46 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Мавзуга доир: Ўзбекистонда 3 июль куни 44 даражагача иссиқ бўлади

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар