Daryo

Волгоградда ичида 14 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган «Газель» ағдарилиб кетди

ЙТҲ оқибатида 13 киши турли даражада тан жароҳатларини олган

1 дақиқа ўқиш114 082 кўришлар0 изоҳ0
Foto: IIV Volgograd viloyati boshqarmasi

Волгоград вилоятида ичида Ўзбекисон фуқаролари бўлган автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 13 нафар йўловчи жароҳат олди. Бу ҳақда Россия ИИВ вилоят бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ИИВ Волгоград вилояти бошқармаси

Полиция маълумотларига кўра, Москва вақти билан соат 07:15 да Моксва—Волгоград автомобиль йўлининг 923-километрида «Газель» маркали автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва ариққа ағдарилиб кетган.

«Салонда 14 йўловчи бўлган — уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари», — дейилади хабарда. ЙТҲ оқибатида 13 киши турли даражадаги тан жароҳатини олган.

Аввалроқ Россияда қурилиш майдонида йиқилиб ҳалок бўлган 22 ёшли ўзбекистонликнинг жасади мамлакатга олиб келингани, Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси туғилган кунини нишонлаётган ҳамюртини пичоқлаб қўйгани, Ленинграддаги қурилиш майдонида 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси баландликдан қулаб, вафот этгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир: Олмаота—Тошкент трассасида йўловчи автобуси ағдарилди. 11 киши ҳалок бўлди

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар