Daryo

Самарқандда «Ҳизб ут-Таҳрир» террористик ташкилотига аъзо 6 нафар шахс аниқланди

Ҳозирда мазкур жиноят иши доирасида ушбу шахсларга нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

1 дақиқа ўқиш42 718 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Самарқанд вилояти Ургут туманида террористик ташкилотга аъзо бўлган шахслар аниқланди, дея хабар бермоқда вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Самарқанд вилояти ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида Самарқанд вилояти Ургут туманида фаолият юритаётган 6 нафардан иборат «Ҳизб ут-Таҳрир» террористик ташкилоти аъзоларининг ғайриқонуний фаолиятига чек қўйилди.

Улар орасида муқаддам мазкур террористик ташкилот ғояларини тарғибот қилгани боис жиноий жазога маҳкум этилган шахсларнинг борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур жиноят иши доирасида ушбу шахсларга нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сирдарёда экстремистик гуруҳ аъзоси сифатида 20 киши ушлангани, Самарқандда Сурия ва Яқин Шарқдаги террористик ташкилотларга қўшилмоқчи бўлган 14 нафар фуқаро аниқлангани ҳамда Навоийдаги қамоқхонада «Ҳизб ут-Таҳрир» тарафдори маҳкумларга террористик ғояларни тарғиб қилгани аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар