Daryo

Нукусда бўлиб ўтган фестивалдан сўнг жанжал содир бўлди

Нукус шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатларига киришилган

1 дақиқа ўқиш104 296 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Qoraqalpog‘iston IIV

Ижтимоий тармоқларда Нукусда бўлиб ўтган фестивалда жанжал бўлиб ўтгани ҳақида хабарлар тарқалди. Воқеа юзасидан Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги муносабат билдирди.

Фото: Қорақалпоғистон ИИВ

Қайд этилишича, жанжал 2021 йилнинг 10 июнь куни Нукус шаҳрида ўтказилган фестивалдан сўнг юзага келган.

«Ҳозирда Нукус шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатларига киришилган.

Текширув жараёнида жанжалда қатнашган ҳар бир иштирокчининг шахси аниқланиб, уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади», – дейилади хабарда.

Бундан аввал Тошкент вилояти ИИББ Чорвоқда оммавий муштлашув содир бўлгани юзасидан тарқалган хабарларга ойдинлик киритгани, Бухоро шаҳар ҳокимлиги биноси яқинида оммавий муштлашув бўлиб ўтгани ҳамда Чирчиқда 5 ёшли бола 2 ёшли болани йиқитиб юборгани учун болаларнинг оналари ва бувилари ўзаро жанжаллашгани ҳақида хабар берилганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар