Daryo

Ўзбекистондаги тижорат банкларида доллар курси 10 600 сўмдан тушди

Аксарият банклар 1 АҚШ долларини 10 510 сўмга сотиб олишни, 10 590 сўмга сотишни таклиф қилмоқда

1 дақиқа ўқиш31 604 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банкларида 4 июнь куни доллар валютасининг сўмга нисбатан курси пасайди, деб хабар бермоқда Spot.

Фото: «Дарё»

Аксарият банклар 1 АҚШ долларини 10 510 сўмга сотиб олишни, 10 590 сўмга сотишни таклиф қилмоқда. Май ойида тижорат банкларида доллар курси 10 650 сўмга қадар кўтарилганди.

Марказий банк бўйича долларнинг расмий курси 4 июнь ҳолатига кўра 10 539,20 сўмни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк февраль ойи ўрталаридан бошлаб доллар курсини аввалгидек ҳар ҳафта эмас, ҳар иш куни эълон қилиб бормоқда.

Мавзуга доир: Ўзбекистонда 2021 йил бошидан буён инфляция тўртинчи бор 1 фоиздан ошмади

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар