Daryo

Термизда Президент кортежидаги автомобиль иштирокида ЙТҲ юз бергани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Суриштирув давомида ЙТҲнинг давлат раҳбарининг Сурхондарё вилоятига ташрифи жараёнида ташкил этилган кортеж автомобилларига алоқаси йўқлиги, ҳодиса юз берган кўчада кортеж ҳаракатланмагани аниқланган

1 дақиқа ўқиш129 946 кўришлар0 изоҳ0

Ижтимоий тармоқда «Президент ташрифи вақтида кўча супураётган аёлни ҳокимлик машинаси уриб кетди. Аёл икки кундан буён комада» сарлавҳаси остидаги хабар тарқалди. ЙҲХББ бу хабарларни рад этди.

Хабарда айтилишича, 1 июнь куни соат 07:30 ларда ҳайдовчи Э.Б. Captiva’ни Термиз шаҳри, «Шодлик» маҳалласидаги Амир Темур кўчаси бўйлаб бошқариб келиб, кўчанинг «Баркамол авлод» марказий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан ўтаётганида унга нисбатан чап томондан ўнг томонга қараб пиёдалар йўлакчасидан велосипедда кетаётган П.Р.ни уриб юборган.

Оқибатда велосипедчи Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Термиз филиалидаги жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Суриштирув давомида мазкур транспорт воситаси давлат раҳбарининг Сурхондарё вилоятига ташрифи жараёнида ташкил этилган кортеж автомобилларига алоқаси йўқлиги, бундан ташқари Амир Темур ва Баркамол авлод кўчаларининг кесишмасида кортеж ҳаракатланмагани аниқланган.

Айни пайтда ЙТҲ юзасидан Термиз шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЙҲХББ ахборотида ҳайдовчи Э.Б. бошқарувидаги Captiva жисмоний шахсга тегишлими ёки бирор ташкилотга бириктирилганми — бунга аниқлик киритилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли турмуш шароитлари билан яқиндан танишиш мақсадида 1—2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятида бўлган эди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар